Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

×

 2024-02-16 18:33:12    710

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Яйпандаги “Нуронийлар маскани”да туман маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган “Кексалар маслаҳат” гуруҳлари раисларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов иштирок этди.

Мулоқотларда бугунги ислоҳотларни халқ ҳаётида акс этишида нуронийларнинг беқиёс ўрни, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшлар тарбиясига оид масалаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди. 

Нуронийлар ва ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.  

“Устоз-шогирд” ҳамда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускорликни янада ошириш лозимлиги қайд этилди.  

Кексаларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, асрлар давомида сайқалланиб келаётган анъана ва қадриятларимизни тарғиб этиш, Ватанга садоқатли ва фидойи ёшларни тарбиялаш, уларнинг онгида юрт келажаги учун дахлдорлик туйғусини янада юксалтиришга қаратилган долзарб вазифаларни давом эттириш бўйича навбатдаги аниқ режалар тузиб олинди.