Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Миллий гвардия мактаб педагогик жамоаси фаоллигини эътироф этди

×

 2024-02-22 18:03:58    773

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманида “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан масъул бошқармалар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш кўрсаткичи яхши бўлган, маҳалла ва ота-оналар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйган 1-умумтаълим мактабининг фидойи ўқитувчиларининг хизматлари алоҳида эътирофга лойиқдир.

Ўзбекистон тумани қўриқлаш бўлими масъуллари ушбу таълим масканига ташриф буюриб, барча ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Мактаб директори Зилолахон Маҳкамовага ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Келгусида давомат юқори бўлган ҳамда ўқувчиларнинг муаммоли масалаларини бартараф этишда фаол мактаблар ўзига хос тарзда эътироф этилиб, рағбатлантириб борилиши таъкидланди.