Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёш қутқарувчи”: мусобақанинг энг яхши жамоалари номи маълум

×

 2024-02-23 18:11:46    802

PDF yuklash
Chop etish


“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари жамоалари ўртасидаги мусобақанинг Ўзбекистон туман босқичи бўлиб ўтди. 

Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида ташкилланган мусобақада тумандаги умумтаълим мактабларидаги клуб жамоалари беллашдилар.

Мусобақаларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқарманинг туман бўлими масъуллари ҳамда бошқа ҳамкор муассасалар вакиллари иштирок этди.  

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларда ҳудудлар кесимида 8 та жамоанинг 70 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлари мусобақа низомига кўра 5 та шарт асосида синовдан ўтдилар.

Якуний натижаларга кўра, 21-мактабнинг “Ҳалоскорлар” жамоаси ғолибликка эришиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш қутқарувчи касбига қизиқиш уйғотишда муҳим аҳамият касб этувчи мусобақанинг фаол иштирокчилари ва совриндорлари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.