Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги саноат корхоналари атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этилмоқда

×

 2024-03-06 09:26:27    561

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманидаги кўплаб манзилларда бўлгани каби саноат корхоналари атрофида, йўл бўйларида ҳам "Яшил белбоғ"лар ташкилланмоқда.

Туман ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман бўлими ҳамда бошқа ҳамкор муассасалар ташаббуси билан Кичик Тагоб маҳалласи ҳудудидаги саноат корхоналари атрофида "яшил белбоғ" яратилди. 

Мавжуд техника ва куч воситалари жалб этилиб, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари ҳамда ҳамкор муассасалар вакиллари саъйи-ҳаракати билан ҳудуд теварак-атрофи ободонлаштирилиб, кўчатлар экиш учун ҳозирланди. Лойиҳа доирасида масканга 400 тупдан зиёд манзарали дарахтлар экилди. 

Экологик вазиятни яхшилаш ва она табиатимизни асрашга қаратилган бундай ташаббуслар туманда давом этмоқда.