Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нафосат ва гўзаллик айёми арафасида кекса ёшдаги онахонлар ҳолидан хабар олинди

×

 2024-03-07 22:26:38    664

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан бирга ҳудудларда бўлиб, 8 - март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кексалик гаштини сураётган онахонлар ҳолидан хабар олди. 

Эзгу тадбир давомида йигирмага яқин хонадонларга ташриф буюрилиб, юз ёш бўсағасидаги онахонларга юксак эҳтиром кўрсатилди. 

Дилдан суҳбатларда ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш мўътабар зотларга энг гўзал тилаклар изҳор этилди. Байрам совғалари ва гўзал гулдасталар ўз эгаларига топширилди. 

Ўз ўрнида бундай эътиборни кўриб, энг аввало Президентимизга миннатдорчилик билдирган ёши улуғ кайвонилар элга тинчлик, юртга қут-барака тилаб дуолар қилишди.