Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким соврини учун киберспорт мусобақаси ўтказилади

×

 2024-03-14 11:13:49    685

PDF yuklash
Chop etish


17-18 март кунлари Ўзбекистон тумани ёшлари ўртасида туман ҳокими соврини учун киберспорт мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа Ўзбекистон туман ҳокимлиги, “Тетрис” киберспорт клуби МЧЖ ҳамда Яйпандаги IT марказ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мусобақа туман ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкилланмоқда.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон тумани ҳокимининг қуйидаги совринлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун Ноутбук

2-ўрин учун Телевизор

3-ўрин учун Планшет

Мусобақада қатнашиш (ёки қўшимча маълумот олиш) учун ушбу манзилга мурожаат қилинг: t.me/EsportsTetris