Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳашар – ўхшаши йўқ қадрият

×

 2024-03-16 13:48:22    722

PDF yuklash
Chop etish


“Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллалар, кўчалар, ташкилот ва муассасаларда қизғин давом этмоқда.

Жараёнда маҳалла, корхона ҳамда ташкилотлар, таълим масканлари ҳудуди тозаланиб, кўчаю хиёбонлар, кўп қаватли уйлар, гузар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилмоқда. Ҳар бир хонадон саранжом-саришталик касб этмоқда. Жойларда турфа хилдаги гул ва дарахт кўчатлари ўтқазилиб, янги боғ ва гулзорлар барпо этилмоқда, мавжудларига шакл берилмоқда.  

Умумҳалқ ҳайрия ҳашари доирасида тумандаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Сиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг!