Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободлик касб этаётган маҳалла аҳли учун саёҳат уюштирилди

×

 2024-03-18 16:10:21    467

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари рўёбга чиқарилмоқда.

Жараёнлар давомида қурилиш-ободлик тадбирлари билан биргаликда ҳудуд аҳлини ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан куни кеча сулаймонлик нуронийлар учун вилоятимизнинг диққатга сазовор масканларига саёҳат ташкилланди. 

Туман ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкилланган саёҳат давомида маҳалла аҳолиси Қўқон мусиқали драма театрида “Сирли қутича” спектаклини томоша қилишган бўлса, кейинчалик Риштон халқаро кулолчилик маркази ва кулолчилик музейида бўлишиб, Ҳазиний зиёратгоҳини ҳам зиёрат қилдилар.