Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ерга барака уруғи тушди

×

 2024-03-24 00:21:51    531

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Аюбжон Шокиржон” фермер хўжалигида жорий йилги чигит экиш мавсуми бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Ерга барака уруғларини ўз вақтида ўтказиш хамда юқори ҳосилдорликка эришиш масалаларига бағишланган тадбирда туман сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари, соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, пахта-тўқимачилик кластери масъуллари, нуронийлар ва агрономлар иштирок этди.

Семинарда баҳорги дала юмушларини сифатли ўтказиш, чигитни мўътадил об-ҳаво шароитларида қадаб, ўз вақтида ундириб олиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича мутасаддилар ва мутахассислар тавсиялари берилди.

Нуроний отахонлар дуоси билан чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.

Қайд этилишича, туман пахтакорлари жорий йилда 4 минг 500 гектардан ортиқ ерга чигит қадаб, мўл ҳосил олишни мақсад қилган. Бунинг учун ҳозирги кунда 8 отряд ташкил этилиб, уларга жами 660 тадан зиёд техникалар бириктирилган.