Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳамма "Ўрик гуллаганда" ёшлар ижодиёт фестивалига!!!

×

 2024-03-27 13:18:11    496

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли юртдошлар!

Эртага, 28 март куни Ўзбекистон туманида илк бор "Ўрик гуллаганда" ёшлар ижодиёт фестивали бўлиб ўтади. 

Миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилишга қаратилган фестивал халқ сайлларига уланади. Унда ёшларнинг ижод намуналари, турли томошалар, тақдимотлар, кўргазмалар, миллий ўйинлар, бадиий жамоаларнинг чиқишлари, танлов хамда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Она табиат бағрида, туманнинг "Ўқчи" маҳалласидаги сўлим боғларда ўтказиладиган фестивал соат 10.00 дан бошланади.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу фестивал ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши белгиланган. 

Барча ҳамюртларимизни фестивал тантаналарида иштирок этишга таклиф қиламиз!

????Манзил