Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла аёллари ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди

×

 2024-03-29 09:34:53    538

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда, оилада ўз ўрнини топиш ва соғлом авлодни тарбиялаш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жойларда туркум тадбирлар ташкилланиб келинмоқда.

Тумандаги “Шодлик” маҳалласида хотин-қизлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Ҳудуддаги 31 ва 20-умумтаълим мактабларида фаолият олиб борувчи аёл педагоглар ҳамда маҳалла хотин-қизлари қизғин мусобақаларда спортнинг шахмат, шашка, волейбол, енгил атлетика ва стол тенниси каби турларида ўзаро беллашдилар. 

Спорт тадбири негизида иштирокчиларни соғломлаштириш ҳам кўзда тутилган бўлиб, эътиборлиси бундай оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари аёлларимизнинг спортга ошно тутинишига, соғлом турмуш кечиришига хизмат қилади, албатта. 

Мусобақаларнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.