Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг республика босқичи ғолиби туманда муносиб кутиб олинди

×

 2024-04-04 23:05:43    613

PDF yuklash
Chop etish


Кеча хабар берилганидек, Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг республика босқичида Ўзбекистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Нўмонова Райхона Акмалжон қизи 1-ўринни қўлга киритиб, ғолибликка эришди.

Иқтидорли ва билимдон қиз бугун ўзи таҳсил олаётган таълим масканида кенг жамоатчилик иштирокида тантана билан кутиб олинди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муслимбек Аҳмедов зукко ўқувчининг муносиб ютуғи туман жамоатчилигини беҳад қувонтирганини маълум қилди. Билими ва салоҳияти билан тенгдошларига ўрнак бўлган Райхонанинг устозлари ва ота-онасига миннатдорлик, келгуси ҳаёт йўлида ҳам улкан ғалаба ва омадлар ёр бўлишига тилаклар билдирилди. 

Маросим давомида билимдон ўқувчи, унинг устозлари ва ота-онасига иззат-икром кўрсатилди. Олимпиада ғолибига туман ҳокимлигининг беш миллион сўмлик рағбат пули ва эсдалик совғалари, шунингдек мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда мактаб-интернати томонидан таъсис этилган мукофотлар топширилди.