Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Вақф” фонди Ўзбекистон туманида хайрия тадбири ташкил этди

×

 2024-04-09 09:21:28    623

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон – меҳр-саховат, раҳмат ойи. Ушбу муборак ой давомида халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида Ўзбекистон туманида бисёр эзгу амаллар бажариб келинмоқда. Нуронийлар, ёлғиз ва эҳтиёжманд опа-сингиллар, ака-ука ва фарзандлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Яна бир ана шундай эзгу тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ходимлари иштирокида ташкилланди.  

Фонд томонидан туманда ифторлик дастурхони ёзилиб, туман аҳлининг 400 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, боқувчисидан айрилган ва ногиронлиги бўлган вакиллари таклиф этилди.  

Саховат тадбири давомида оилаларга “Рамазон ҳадялари” тарқатилиб, самимий меҳр улашилди.