Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Прокурор кубоги” мусобақалари старт олди

×

 2024-04-18 10:00:56    732

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани прокуратураси ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги ёшлари ўртасида "Прокурор кубоги” мусобақаларига старт берилди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкилланган спорт баҳсларида ўғил-қизлар спортнинг миллий кураш, волейбол, мини-футбол ва стол тенниси турлари бўйича баҳсларга киришдилар. 

Мусобақадан кўзланган мақсад ёшлар билан ишлашнинг самарали механизмларини амалга тадбиқ этиш, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат.

Қизиқарли ва муросасиз ўтиши кутилаётган беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар туман прокуратураси томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.