Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

49-мактабнинг истеъдодли ўқувчилари “Турон” мактаб театри танловининг вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритди

×

 2024-04-27 09:29:54    1072

PDF yuklash
Chop etish


Мактабгача ва мактаб таълими хамда маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган "Турон" мактаб театри Республика танловининг туман (шаҳар) босқичи ҳудудларда ташкил этилган эди.

Кеча Фарғона шаҳридаги Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги мусиқали драма ва комедия театрида мазкур танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги 19 та шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган мактаб жамоалари беллашдилар. Жараёнлар таниқли санъаткорлар ва соха мутахассислари томонидан адолатли баҳоланиб борилди.

Якуний натижаларга кўра юксак иқтидор ва истеъдодини намоён этган Ўзбекистон туманидаги 49-мактаб ўқувчилар жамоаси энг юқори баллни тўплаб, 1-ўринни эгалладилар.

2-ўрин Бағдод туманидаги 27-мактаб, 3-ўрин эса Олтиариқ туманидаги 20-ИДУМ мактаб ўқувчилар жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом, статуэтка ва танловнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.