Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари юксак савияда ташкил этилмоқда

×

 2024-04-29 09:09:32    808

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш, уларнинг қалби ва онгида дахлдорлик туйғуларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон туманида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда. 

Фарғона ҳарбий прокуратураси, туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, миллий гвардия, ҳарбий қисмлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан шу кунларда туманнинг чегара олди ҳудудларидаги маҳалла ва таълим масканларида ташкилланаётган бундай тадбирларда ёшлар вакиллари фаол иштирок этмоқда. 

Бўстондаги 11 ва Каримдевонадаги 8-мактабда бўлиб ўтган ана шундай тадбирларда сўз олганлар сўнгги йилларда юртимизда, хусусан, миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида гапиришди. 

Кўргазмали чиқишлар, ҳарбий қурол-аслаҳа ва техникалар намойиши барчага манзур бўлиб, бевосита тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар спорт мусобақаларида ҳам иштирок этдилар.