Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир эҳтиёжманд оила учун муносиб даромад манбаи яратиб берилди

×

 2024-05-04 13:03:46    702

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида ўндан зиёд оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар хонадонлари таъмирланиб, улар учун муносиб даромад манбаи ҳам яратиб бериш чоралари кўрилмоқда. 

Бугун Яйпан шаҳар Абдурахмон Жомий номли мавзесида Хуршидахон Қодирова ва унинг синглиси Умидахон Қодирова учун қўзиқорин етиштириш лойиҳаси ўз эгаларига топширилди.

Вилоят ҳокими топшириғи асосида ушбу хайрли ишнинг ташаббускори ва кўмакчиси вилоят “Агробанк” акциядорлик тижорат банки бўлди.

Банк кўмаги билан Хуршидахон Қодирова оиласи учун кўп квартирали уйнинг ертўласида қўзиқорин етиштириш ва муносиб даромад топиши учун барча шароитлар муҳайё этилди.

Шу куни йиғилган маҳалла аёллари учун “Агробанк” АТ банки мутахассислари томонидан қўзиқорин етиштириш билан шуғулланишнинг қулайлик ва афзалликлари, ушбу бизнес орқали олинадиган даромад сирлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. 

Таъмирга муҳтож, оғир шароитда бўлган хонадонларни кўркам қиёфага келтириш, мазкур хонадон эгаларининг кўникмалари ва қизиқишларидан келиб чиқиб улар учун муносиб даромад манбаи яратиб бериш тадбирлари жадал давом этмоқда.