Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фронт орти меҳнат фахрийлари ва кекса-нуронийларга эҳтиром кўрсатилди

×

 2024-05-08 16:47:06    620

PDF yuklash
Chop etish


9 май –“Хотира ва қадрлаш куни”- нафақат ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш, балки бу ёруғ дунёда умр гузаронлик қилиб, қарилик гаштини сураётган мўътабар отахон ва онахонларимизни ҳам қадрлаш билан ҳам алоҳида аҳамият касб этадиган айёмлардан.

Сана муносабати билан туман ҳокимлиги хамда “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан туман маҳаллаларида истиқомат қилаётган 40 нафарга яқин ана шундай фронт орти меҳнат фахрийларига алоҳида иззат-икром кўрсатилди.

Нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокимлигининг байрам табриги ва озиқ-маҳсулотлари етказилди.

Суҳбатлар давомида фахрийлар бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги, юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш барчанинг, айниқса ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлашди.