Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Матонатли ёшларимиз “Беш ташаббус паралимпиадаси” вилоят босқичи беллашувларида муваффақиятли иштирок этди

×

 2024-05-22 16:39:45    567

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг Фарғона вилоят босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. 

Мазкур мусобақада Ўзбекистон туманилик 5 нафар ёшлар хам муносиб иштирок этиб, улардан икки нафари фахрли ўринларни эгаллади. 

Хусусан, 400 метр масофага югуриш бахсларида тумандошимиз, 20 ёшли Муроджон Ғофуров барча рақибларини ортда қолдириб, марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Эндиликда у республика босқичида иштирок этади. 

Ядро улоқтириш баҳсларида эса 29 ёшли Турсунали Убайдуллаев 8.3 метр натижа билан 2-ўринни эгаллади.

Якунда мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари, букилмас ирода ва матонат соҳибларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.