Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оналарга эҳтиром – олийжаноб ва муқаддас қадрият

×

 2024-05-30 10:15:35    578

PDF yuklash
Chop etish


Меҳридарё ва бағрикенг оналарга ҳурмат, эҳтиром рамзига айланган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Маҳаллалалар, таълим масканлари ва меҳнат жамоаларида қутлуғ мақом эгаси бўлган азиз онажонларга юксак меҳр ва эътибор кўрсатилиб, туркум тадбирлар ташкилланмоқда.

Фестиваль доирасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги эзгу тадбирда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари хамда бўлим ходимларининг оналарига эҳтиром кўрсатилди.

Туман сектор раҳбарлари иштирок этган тантанада туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сўз олиб, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан бошланган ва бу йили тўртинчи бор ўтказилаётган мазкур фестивал том маънода меҳридарё ва мўътабар зотларга самимий меҳр ифодаси хамда юксак эҳтиром рамзига айланганини таъкидлади. 

Тадбирга ташриф буюрган мўътабар зотларнинг ҳар бирларига алоҳида иззат-икром кўрсатилди. Уларга яна бир бор илиқ меҳр билан улашилиб, ташаккурнома, гулдаста ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Туман маданият бўлими хушовоз санъаткорларининг бадиий дастур намойиши иштирокчиларга юқори кайфият бағишлади.