Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: аҳоли мурожаатлари доим эътиборда

×

 2024-06-07 18:22:13    702

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлигида ташкилланган қабулда Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли ҳамда ечимини кутиб турган маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, коммунал соҳалар, соғлиқни тиклаш, фермер хўжалиги фаолияти, кредит, кадастр, бандликни таъминлаш ва уй-жой олиш каби ўттиздан зиёд масалаларни билдиришди. 

Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.