Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эзгулик ва саҳоват айёми арафасида эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват улашилмоқда

×

 2024-06-15 01:32:12    976

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимиз мужассам.

Меҳр-оқибат байрами арафасида Ўзбекистон туманида савобли ишлар кўлами янада кенг қулоч ёйди.

Туман ҳокимлиги, сектор ишчи гуруҳлари, ташкилот-муассалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббуси, саҳоватпеша инсонлар кўмагида жойларда кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллалардаги эҳтиёжманд, бетоб, ногиронлиги бўлган, кекса-нуроний ва меҳрга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам хурсандчилиги улашилмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Улуғбек Фозилов билан Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ана шу тоифадаги тумандошларимиз хонадонларига йўқлов уюштирди. 

Туман раҳбари хонадон эгалари билан дилдан суҳбатларда уларга ўзининг самимий тилак ва байрам табрикларини етказди. Оилаларга хушнудлик кайфияти билан биргаликда арафалик эҳсонлари улашилди. 

Ҳайит байрами арафасида, инсон қадрини улуғлашга қаратилган меҳр-оқибат ва инсонпарварликни мужассам этган бу каби хайрли тадбирлар туманда кенг давом этмоқда.