Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон туманида собиқ меҳрибонлик уйининг яна бир битирувчисига Президент совғаси-янги уй топширилди

×

 2024-06-15 14:01:29    1108

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр-оқибат айёми-Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон туманида собиқ меҳрибонлик уйи битирувчиси Диёрбек Мирзаалиевга янги хонадон калити тантанали топширилди.

19 ёшли йигитнинг ҳаётидаги унутилмас онларда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ мутасаддилар унинг қувончига шерик бўлдилар.

Тўйга тўёна тарзида шинам ва кўркам хонадон учун туман ҳокимлиги томонидан Президент совғаси сифатида ошхона ва маиший техника жиҳозлари, мебел жамланмалари ҳам туҳфа қилинди.

Меҳмонлар янги хонадон эгасини қўшалоқ айём билан самимий қутлаб, келгусида Ватанимиз равнақи ва ривожига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб етишига тилаклар билдирдилар.