Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупция-жамият душмани

×

 2024-06-25 16:09:05    825

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлимида “Коррупцияга қарши кураш– жамиятнинг янгиланишида муҳим омил” тамоили остида амалий семинар ташкилланди.

Семинарда пенсия жамғармаси туман бўлимида ишловчи ходимлар иштирок этди.

Семинар аввалида бўлим бошлиғи Шахзодбек Аббосхонов тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, ўтган 2023 йил давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан бажарилган тадбирлар, бу борада жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.


Шунингдек, Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашишга оид амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ходимларнинг ҳаётида ижобий таъсир кўрсатувчи қонуний ўзгаришлар ҳамда тизим ходимларининг олдига қўйилган юксак мақсад ва вазифалар таъкидланди.

Семинарда қатнашган Ўзбекистон тумани "Абу Мусо Ал-Ашорий" жоме масжиди имом хатиби Давронбек Норматов ҳам ўз сўзида Пенсия жамғармаси фаолияти энг савобли касблардан бири эканлиги ҳақида тўхталди. Имом хатиб ҳалоллик, кексаларга ҳурмат, кўнгли ярим инсонларнинг оғирини енгил қилиш, бировнинг ҳаққи ва харомдан тийилиш борасидаги маърузалар қилди.