Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабнинг 63 йиллик эски филиали биноси ўрнида 120 ўринли янги билим маскани қурилишига киришилди

×

 2024-06-28 18:47:53    817

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Даштчўлпон маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабининг Даштхасан қишлоғида эски филиали жойлашган. 

1961 йилда ҳашар йўли билан барпо этилган ушбу филиалга даштхасанлик 100 нафарга яқин ўқувчилар 1-4-синфларда таҳсил олиш учун қатнашади. Вақт ўтиши билан маънан эскириб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган филиал биноси табиийки, қатор ноқулайлик ва қийинчиликларни келтириб чиқараётган эди.

Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан айни маскан ўрнида 120 ўринли янги ўқув биносини бунёд этишга киришилди.

Маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилиши режалаштирилган мактаб филиалида ўқувчиларни сифатли таълим олиши учун барча шароитлар яратилади.