Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ҳожилар муборак Ҳаж зиёратидан қайтди

×

 2024-07-03 16:13:56    509

PDF yuklash
Chop etish


Бундан бир ой аввал муқаддас сафарга отланган Ўзбекистон туманилик зиёратчилар Ислом динидаги бешинчи аркон-Ҳаж зиёратини ёруғ юз билан адо этдилар.

Бугун муборак сафардан қайтган ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда яқинлари иштирокида туманда муносиб кутиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Ҳаж ва Умра сафарларини юқори даражада ташкил этиш, юртдошларимизнинг зиёратларини тўла-тўкис, қийинчиликларсиз адо этиши учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Минглаб ҳамюртларимиз қаторида 86 нафар тумандошларимиз ҳам улуғ сафар давомида Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида бўлиб, Ҳаж амалларини мукаммал адо этишди.

Аллоҳ таолонинг байтини зиёрат қилиб, юртимизга эсон-омон қайтган ҳожилар ибодатлар чоғида бугунги бахтли кунларда Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровон ҳаёт тилаб дуо қилганликларини таъкидладилар ва бугунги кутиб олиш маросимида ҳам айни эзгу тилакларни билдирдилар.