Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани Ободонлаштириш бошқармаси яна янги махсус техникалар ва автобус билан таъминланди

×

 2024-07-13 17:31:03    671

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани ҳудудларида тозалик ва ободликни таъминлаш, шунингдек бунёдкорлик ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ушбу йўналишларда хизмат кўрсатадиган ташкилотлар моддий-техник базасини такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг соҳа ривожига оид қарор ва фармонлари ижроси доирасида туман ободонлаштириш бошқармаси яна янги махсус техникалар ва автобус билан таъминланди.

Хусусан, бошқарма учун янги юк ташувчи транспорт, экскаватор, тиркамали трактор ва автобус харид қилиниб, корхона балансидаги махсус транспорт воситаларининг жами сони 10 тадан ошди.

Замонавий ва янги русумдаги техникалар туман манзилларидаги ободлик ишларига жалб этилган.