Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноий жаримани тўлавермагач, МИБ қарздорнинг автомашинасини хатлади

×

 2024-07-18 10:48:33    907

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг ҳукми асосида қарздор Х.С. томонидан давлат фойдасига 93,0 млн. сўм жиноий жарима ундириш белгиланиб, ижросини таъминлаш учун ижро ҳужжати Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлимига юборилган. 

Суд ҳукми бўйича ижро иши юритуви қўзғатилди ҳамки, қарздордан дарак йўқ! Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг яшаш манзилига бир неча бор борилди, сўраб-суриштирилди.... қарздор кўриниш бермади. Жиноий жарима ўз муддатида тўланмаса, суд томонидан озодликдан маҳрум этишгача бўлган бошқа жазога алмаштирилиши муқаррар эканлиги Х.С.га суд залидаёқ огоҳлантирилган.

Қўни-қўшни ва маҳалла фаоллари билан суҳбат давомида, “қаҳрамонимиз” Ўзбекистон туманида рўйхатда турсада, Фарғона шаҳрида яшаётганлиги аниқланди. Ўрганишлар давомида  қарздорга тегишли бўлган янгигина “NEXIA-3” тулпор аниқланди ва Ўзбекистон тумани ҳудудидан топилиб, жарима майдонига олиб кирилди.

Яширинган “қахрамон”имизнинг жаримасини қоплаш учун  унинг “NEXIA-3” русумли автотранспорт воситаси онлайн-аукцион савдога қўйилишини эшитиб, жаримани тўлаш ҳаракатини қилиб қолар-а?!

А.Саттаров

Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи