Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб

×

 2024-07-26 17:37:45    335

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган манзилли тадбирлар изчил давом этмоқда. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирокида “Учбулак” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам айни шу мақсадга қаратилди. 

Туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари жалб этилган қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган маҳалла ва ижтимоий соҳа объектлари инфратузилмасини яхшилаш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш, уй-жой таъмири, кадастр, банк кредити ва даволаниш каби масалаларга оид 30 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабул давомида мурожаатларнинг кўпи ўз ечимини топган бўлса, ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар мутасаддиларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.