Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалладаги сайёр қабулда пенсияга оид мурожаатлар кўриб чиқилди

×

 2024-07-27 14:36:58    417

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш мақсадида Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими ташаббуси билан “Элчи” маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди. 

Тадбирда фуқароларга пенсия тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчиларга тўловларни амалга ошириш тартиби ҳақида кенг турда маълумотлар берилди. Пенсия таъминотига оид қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар, яратилган имкониятлар мазмун-моҳиятига тўхталинди. 

Маҳалла аҳли вакилларининг соҳага оид мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар юзасидан шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалаларни ижросини таъминлаш учун назоратга олинди.