Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик услубчи “Йилнинг яхши тарбиячиси-2024” танловида ғолиб деб топилди

×

 2024-07-27 17:15:32    501

PDF yuklash
Chop etish


Пойтахт Тошкентда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2024” касбий кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов олтита номинация - “Энг яхши методист”, “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси”, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи” ва “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи енг яхши тарбиячи” бўйича ташкилланди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон туманидаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Лазизахон Халилова "Энг яхши методист" йўналиши ғолиблигига сазовор бўлди.

Таъкидланишича, мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, педагог кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган кўрик танловнинг республика босқичида ҳудудий синовларда энг яхши натижа қайд этган 80 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашган.