Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик Тагобдаги 6-мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишилди

×

 2024-08-01 00:08:39    454

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини бориши билан танишиш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида “Кичик Тагоб” маҳалласидаги 6-умумтаълим мактабида бўлди. 

640 нафар ўқувчи таҳсил оладиган ва 48 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатадиган билим масканида яратилган шарт-шароитлар, янги ўқув йилига кўрилаётган ҳозирлик, ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Мутасаддилар билан суҳбатда мактабда таълим сифатини ошириш, олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга хорижий тилларни ўргатиш, китобхонликка тарғиб қилиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чоралар хусусида фикр алмашилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш, барча ўқув хоналарини шай ҳолатга келтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.