Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

×

 2024-08-09 09:57:25    226

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Пасткиқўриқ” маҳалласида ёшлар билан учрашди.

Тадбирда сўз олган раҳбарлар ёшларни ҳудудлар “драйвери” сифатида эътироф этиб, инсоннинг келажакда кўп марра ва ютуқларга эга бўлишида айни ёшликда олган мукаммал билими, қунт билан эгаллаган касб-ҳунари муҳим аҳамият касб этиши ҳақида таъкидладилар.

Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ва тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкилланган учрашув очиқ ва фойдали мулоқотларга бой тарзда ўтди.

Учрашув давомида ёшларнинг турли масалалардаги йигирмага яқин таклиф ва мурожаатлари тингланди. Йўлланган ҳар бир мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ижросига муддат ва масъуллар белгиланди.

Шу куни хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган туман ёшлари билан ҳам видеоконференц алоқа орқали мулоқот ўтказилди. Уларнинг ҳам муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ҳар қандай ташаббус инобатга олиши ва қўллаб-қувватлашини билдирилди.