Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари эътироф этилди

×

 2024-08-12 21:43:02    475

PDF yuklash
Chop etish


12 август-Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни муносабат билан бугун туман сектор раҳбарлари туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан учрашди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тизим ходимларини бугунги касб байрами билан самимий қутлади. Мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатимиз бюджети ва даромадларини барқарор шакллантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давлат солиқ хизматининг ўрни аҳамиятли таъкидланди. Туманимиз солиқ инспекцияси ходимлари оилаларига тинчлик ва фаровонлик, халқимиз манфаати ва юрт истиқболи йўлидаги маъсулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан зафарлар тиланди.

Соҳанинг бир гуруҳ фидоийлари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.