Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди

×

 2024-08-13 22:22:11    451

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, тижорат банклари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “яшил” энергетикани ривожлантириш - энергетик барқарорликни таъминлашнинг омили эканлиги амалда ўз исботини топиб улгурганлигини таъкидлади. Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш имкониятидан тўлақонли фойдаланиш, аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланишининг муҳим аҳамиятларига тўхталинди.

Қайд этилдики, жорий йилда туманда электр энергиядан 115 млн кВт, табиий газ бўйича 3 млн 324,7 минг куб метр иқтисод қилиш режалаштирилган. Бу ишларни удаллаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жорий йилда туманда жами 3,3 МВт қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича белгиланган режа асосида ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорларнинг бино ва иншоатлари ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Ана шу вазифаларни жадаллаштириш, тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш масалалари кўргазмали семинарнинг бош мақсадига айланди.

Семинар давомида қуёш панели тушунчалари, қуёш панеллари учун ажратиладиган кредитлар ҳамда уларнинг расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари тингланди. 

Тадбирда энергия тежамкор воситалар ва қуёш панеллари етказиб берувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, ҳар бир технология юзасидан аниқ маълумотлар берди.