Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Ички ишлар органлари фахрийлари ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди

×

 2024-08-14 18:34:50    480

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларни Ватанга муҳаббат ва касбга садоқат руҳида тарбиялашда “устоз-шогирд” анъанасидан самарали фойдаланилмоқда. Шу мақсадда ҳудудларда уч авлод учрашувлари ташкилланиб, устозларнинг бой амалий тажрибаси ёшларга сингдириляпти.

Ана шу эзгу мақсадларга йўналтирилган тадбир Ўзбекистон туманида ҳам бўлиб ўтди.  

Унда устозлар ёш кадрларга ўз соҳавий маслаҳат ва тавсияларини бердилар, янги иш бошлаган инспекторларга фахрийлардан мураббийлар бириктирилди.

Шунингдек, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган профилактика инспекторлари пул мукофоти билан рағбатлантирилди.