Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сувчи-миробларга эъзоз ва эътибор кўрсатилди

×

 2024-08-16 16:51:29    855

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда “Сув - зар, сувчи - заргар”, деган нақл бор. Элимиз азал-азалдан мироб ва моҳир сувчиларни эъзозлаган, уларнинг баракали меҳнатини ҳамиша қадрлаган. Йилнинг ҳар фаслида далалардаги экинлар тақдирини ўйлаб, деҳқонларнинг меҳнатини рўёбга чиқарувчи соҳанинг заҳматкаш фидоийлари ҳар қандай мақтовларга лойиқ.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бугун ана шу шарафли касб эгаларига эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, улар учун байрам тадбири ташкилланди. 

Тизимда меҳнат қилаётган сувчилар, тажрибали мироблар, сув назоратчилари ва соҳа мутасаддилари таклиф этилган тадбирда туман сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Маросимда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман деҳқончилигида, хусусан пахта ва ғаллачиликда кўпдан буён эришиб келаётган зафарларнинг замирида албатта сувчи-миробларнинг ҳисса улканлигини мамнуният билан таъкидлади. Соҳанинг барча фидоийларига яна бир бор миннатдорчилик билдирилиб, оилалари фаровон, ишлари барорли бўлишига тилаклар изҳор этилди.

Шу куни бир гуруҳ илғор сувчилар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

Ёзилган байрамона дастурхон, хушовоз санъаткорларнинг дилтортор куй-қўшиқлари ва шўх рақслар, энг муҳими кўрсатилган самимий эҳтиром барча ирригаторларнинг қалбига шодлик олиб кирди.