Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди

×

 2024-08-25 01:51:08    626

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари юқори савияда давом этмоқда.

Туманнинг асосий байрам шодиёнаси Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида бўлиб ўтди.  

Туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган бу йилги тантаналарга катта тайёргарлик кўрилди. Бунга байрам иштирокчилари ҳам гувоҳ бўлди.

Шукуҳли тадбирни туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев кириш сўзи билан очиб, шодиёна иштирокчилари ва уларнинг тимсолида барча туман аҳлини улуғ айём билан қизғин табриклади. Туман ҳокими мустақиллик, айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан, туманда қурилиш, бунёдкорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва жамият ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳаётини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.  

Байрам тантанасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Барча қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор билан жўр бўлиб куйлади.  

Тадбирнинг бадиий қисмида бадиий жамоалар, ҳарбийлар, ёш ижодкорлар ва сўз усталарининг чиқишлари, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. 

Байрам тадбири ўзига хос мушакбозлик билан якунига етди. Юртдошларимизга аъло кайфият ва байрам шукуҳини ҳадя этаётган тантаналар туманнинг барча маҳаллалари ва меҳнат жамоаларида давом этмоқда.