Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги капитал таъмирдан чиқарилган маиший хизмат кўрсатиш марказида яна бир янги савдо маскани иш бошлади

×

 2024-08-26 16:41:13    330

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш марказида 3 миллиард сўмлик қийматда капитал реконструкция ишлари олиб борилиб, манзил аҳоли учун янада қулай ва замонавий масканга айлантирилди.

Мазкур марказда эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, тикув цехи, теле-радио устахона, соатсозлик, калит ясаш, ўқув маркази, дорихона, компьютер ва уяли алоқа воситаларини таъмирлаш устахоналари, авиакасса ва бошқа турли савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчалари сингари 10 дан ортиқ хизмат тури ташкил этилган. 

Мустақиллик байрами арафасида айни мажмуада яна бир замонавий савдо маскани иш бошлади. Лойиҳа қиймати 2 млрд сўмни ташкил этган “Next brand” савдо дўконининг очилиши натижасида 10 нафар ҳамюртларимизнинг бандлиги таъминланди.

Қайд этилишича, янги савдо маскани очилишига бағишланган тадбир давомида тумандошларимиз учун қарийб 10 миллион сўмлик ваучерлар ҳам тақдим этилди.