Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон тумани қўриқлаш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2024-08-26 21:24:17    376

PDF yuklash
Chop etish


Истиқлолимизнинг 33 йиллик айёми арафасида Миллий гвардиянинг Фарғона вилоят Қўриқлаш бошқармаси Ўзбекистон тумани қўриқлаш бўлимининг янгидан бунёд этилган маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган бугунги тантанали маросимда Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Фарғона ҳарбий прокуратураси, вилоят қўриқлаш бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасадди раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари, қўриқлаш бўлими шахсий таркиби ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар бугун юртимизда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қуватлаш, осойишталигимиз посбонларининг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, замон билан ҳамнафас равишда хизмат олиб боришларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар. Қисқа фурсатда замон талабларига мос равишда барпо этилган ушбу маскан ҳам шахсий таркиб учун энг улуғ ва азиз байрамимизга муносиб туҳфа бўлганлиги қайд этилди. Бундай эътибор, яратилган шарт-шароитлар барча ходимларга юрт осудалиги, аҳоли тинчлигини асраш ва ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини кафолатли қўриқлашда янада куч-қувват ҳамда шижоат бағишлашига ишонч билдирилди.

Тадбир давомида янги бино бунёдкорлигида ҳисса қўшган қурувчилар, тизимдан нафақага чиқаётган ходимлар ва хизматни юқори натижалар билан давом эттираётган юрт ўғлонлари муносиб эътироф этилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Рамзий тасма кесилгандан сўнг, меҳмонлар замонавий қиёфа касб этган бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Навбатчилик қисми, ахборот таҳлил ва мониторинг, маънавият ва маърифат, фуқароларни қабул қилиш хоналари ҳамда спорт зали каби қулайликлар дарҳақиқат, ходимларни янада шижоат билан фаолият олиб боришларига хизмат қилади.