Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болажонларга байрам туҳфаси сифатида Ўзбекистон туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

×

 2024-08-27 21:53:18    293

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги “Олмазор” маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосидаги янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган бугунги тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Маросимда сўз олган туман раҳбари маҳалла аҳлини қўшалоқ қувонч, байрам билан самимий қутлади.

Хусусий тадбиркор Соҳибжон Исақов томонидан маҳалладаги бўш турган ер майдонида 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.

75 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида болажонларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилди. Кўркам масканнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўрни ҳам яратилди.