Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ишсиз ва эҳтиёжманд хотин-қизларга байрам ҳадяси

×

 2024-08-27 21:57:12    279

PDF yuklash
Chop etish


Истиқлолимизнинг 33 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманида “Аёллар ва ёшлар” дафтарларидаги 83 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 

Уларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида бепул замонавий тикув машиналари топширилди. 

Шу муносабат билан бугунги ўтказилган тадбирда туман сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар, ҳоким ёрдамчилари ва “дафтарлар”даги аёл-қизлар иштирок этди.

Учрашувда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани мустақиллик байрами билан қизғин қутлаб, инсон қадри улуғланган юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишидан эканлигини яна бир бор таъкидлади. 

Ўз ўрнида тадбир иштирокчилари Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосидаги бундай эътиборнинг айни байрам арафасидаги рўёбидан икки карра мамнунликларини билдирдилар.