Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам йўқловлари давом этмоқда

×

 2024-08-27 22:00:45    384

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ҳар байрам ва қутлуғ саналарда эзгу анъанага айланган хайрли амаллар мустақиллигимиз шодиёнаси арафасида ҳам кенг қулоч ёйди. 

Байрам олдидан тумандаги барча маҳаллаларда кекса-нуронийлар, меҳнат фахрийлари, беморлар ва эҳтиёжманд оилалар хонадонларига самимий йўқловлар ташкилланиб, дилларга қувонч улашилмоқда. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган эзгу тадбир доирасида бугун сектор раҳбарлари турли соҳа тармоқларида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатиб, айни кунларда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари холидан хабар олдилар. 

“Шакаробод”, “Яйпан гузар” ва “Қўрғонча” каби маҳаллаларда яшовчи ана шундай бир гуруҳ фидоий инсонларнинг хонадонларига ташриф ва уларга кўрсатилган эҳтиром пиру-бадавлатлар қалбига хуш кайфият бағишлади.

Дилдан суҳбатлар байрам қутловлари, истиқлол неъмати шукронаси, самимий меҳр ва эътиборга йўғрилди.

Жонкуяр юртдошларимизга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва байрам совғалари етказилди.

Истиқлол айёми арафасида меҳр-оқибатга асосланган эзгу тадбирлар туман бўйлаб кенг ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.