Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2024 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида Ўзбекистон туманида умумий қиймати қарийб 14 млрд сўм бўлган 10 та ташаббус ғолиб бўлди

×

 2024-09-04 12:29:13    174

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсуми овоз бериш якунларига кўра Ўзбекистон туманидаги яна ўнта таклиф асосида мавжуд муаммолар ижобий ҳал этилади. Жорий йилнинг 22-31 август кунлари давом этган жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 138 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 53 минг 700 тадан зиёд овозлар тўпланди.

Лойиҳа натижаларига кўра туманда амалга ошириш қиймати 13 млрд 600 млн сўмлик 10 та энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилди.

Хусусан, Яйпандаги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Ражабгарди маҳалласидаги 12-мактаб, Тинчлик маҳалласидаги 29-мактаб, Қўрғонча маҳалласидаги 68-мактаб, Шодлик маҳалласидаги 75-оилавий поликлиника, Қайнарбулоқдаги 72-оилавий поликлиника ва Қоратепадаги 71-оилавий поликлиникалар инфратузилмасини яхшилаш, "Сулаймон" маҳалласида замонавий янги спорт комплекси бунёд этиш, "Яккатут" маҳалласида ички йўлларни таъмирлаш ҳамда "Қумбости" маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.