Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани далаларида пахта йиғим-теримига қизғин киришилди

×

 2024-09-05 14:01:26    269

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон тумани далаларида пахта терими жадаллик билан давом этмоқда.

Жорий йилда тумандаги 169 та фермер хўжаликлари томонидан 4 минг 600 гектар ерда ғўза парваришланиб, мўл ҳосил яратилди. Бободеҳқонлар терим отрядларига бириктирилган кўнгилли ҳашарчилар ёрдамида жами 16 минг 800 тонна оқ олтин хирмонини бунёд этишни мақсад қилишган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун тумандаги фермер хўжаликлари пахта майдонларидаги ҳосилдорлик, йиғим-теримнинг бориши билан танишиб, теримчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

“Нурсух Ғафур Ғулом ФАР” ММТП ҳудудидаги “Хадичабегим Мадинабону” ва "Намуна" ММТПдаги “Қахрамон Исақжонович” каби фермер хўжаликлари далаларини айланган туман ҳокими, теримни ташкил этиш борасида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари билан мулоқот қилди. 

Қайд этилишича, 60 гектар майдонда пахта етиштирган “Хадичабегим Мадинабону” фермер хўжалиги далаларида айни кунларда 140 нафардан зиёд кўнгилли теримчилар йиғим-терим жараёнларида иштирок этишмоқда. “Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалигининг 41 гектарли пахтазорида эса 100 нафарга яқин ҳашарчилар сўнгги беш кун ичида 15 тонналик “оқ олтин” хирмонини уюб улгуришди.