Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Участка сайлов комиссиялари масъуллари учун ўқув-амалиёт машғулотлари бошланди

×

 2024-09-05 20:30:32    290

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлари бошланди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун мазкур машғулотлар жараёнлари билан танишиб, участка сайлов комиссиялари масъуллари билан учрашди. Учрашувда жорий йилнинг 27 октябрь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларини туманда юксак савияда ташкил этиш масалалари ҳақида сўз борди.

Участка сайлов комиссиялари масъулларининг билим ва кўникмаларининг оширишга йўналтирилган ўқув-амалиёт машғулотларида ҳудудий тренерлар томонидан сайловларни ташкил этиш, сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва қўшимчалар, халқаро тажриба ва миллий амалиёт, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар ва уларни ҳал этиш чоралари ҳақида маърузалар ўқилмоқда.