Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалладаги сайёр қабулда фуқаролар муаммоларига ечим изланди

×

 2024-09-06 19:03:56    420

PDF yuklash
Chop etish


Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул бугун "Пасткиқўриқ" маҳалласида бўлиб ўтди. 

Қабулга ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам жалб этилди.

Қабул давомида маҳалла аҳли ва тумандошларимиз томонидан билдирилган уй-жой масаласи, моддий ёрдам, ижтимоий нафақалар тайинлаш, коммунал масалалар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, кадастр, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва банк кредитлари каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлари ўрганилди.

Мулоқотлар давомида баъзи мурожаатларга жойида ижобий ечим топилган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар бириктирилган ҳолда тегишли чоралар белгиланди.

Низоли масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари томонидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.