Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат солиқ инспекцияси фойдасига қарздорлик ундирилди

×

 2024-09-09 14:27:47    279

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекциясининг  қарздор "Ж.Б." фермер хўжалигидан давлат фойдасига 137 065 283 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги 12 та ижро қарорлар юзасидан Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан ижро иш юритувлари қўзғатилган. 

Қарздор давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорликларни тўлиқ тўламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди. 

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритувига 16.06.2021 й. куни Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарори билан қарздор “Ж.Б.” фермер хўжалигидан 137 065 283 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро иши келиб тушган бўлиб, мазкур ижро иши бўйича тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилган ва 07.09.2024 й.да қарздор фермер хўжалигидан асосий қарздорлик  137 065 283 сўм, 7 099 149  сўм ижро йиғими ҳамда ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ўз вақтида бажармаганлиги учун қўлланилган 3 млн 400 минг сўм маъмурий жарима ундирилиб ижро иши амалда тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими