Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маданият маркази замонавий ва кўркам тус олади

×

 2024-09-12 21:55:24    392

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида жойлашган 70-сонли маданият марказини мукаммал таъмирлашга киришилди. 

Бугун Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур масканда бўлиб, амалга оширилаётган таъмирлаш-ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

1969 йилда қурилган муассаса биносини намунавий лойиҳа асосида мукаммал таъмирлаб, замонавий қиёфага келтириш, бу ерда фаолият кўрсатувчи ходимлар ва бадиий тўгаракларга қатновчи ёшларга қулай шароитлар яратиш тадбирлари жадал давом этмоқда.