Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди

×

 2024-09-12 21:57:31    491

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 2025 йил ҳосили учун 5 минг 500 гектар, шундан 1300 гектар очиқ ер майдони, 4200 гектар ғўза қатор орасига кузги бошоқли дон экинларини экиш кўзда тутилган.

Бугун тумандаги “Акбар раис” фермер хўжалиги ҳудудида ана шу масъулиятли мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Республика ишчи гуруҳи вакиллари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги мажмуи бошқарма, ташкилотлари мутасаддилари ҳамда фермер хўжаликлари раислари иштирок этдилар.

Семинар аввалида, ғалла экиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан соҳа масъулларининг ахбороти тингланди. Сўзга чиққан қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилар томонидан техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги, ғалла майдонларига берилаётган минерал ўғитлар, сув йўларини тартибга келтириш, ғалла экиш ишларини об-ҳавонинг қулай пайтларидан унумли фойдаланиб, қисқа фурсатларда ва сифатли экиб тугаллаш юзасидан зарурий тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.